Олий мактабда Андрис Лиепа билан ижодий учрашув бўлиб ўтди!
2018 йил 29 октябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида таниқли балетмейстер, режиссёр ва продюсер, Россия халқ артисти Андрис Лиепа билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Андрис Лиепа – рус балет санъатининг етакчи намоёндаларидан бири. У 1980 йилда Москва хореография билим юртини тугатиб, саккиз йил мобайнида Катта театр саҳнасида етакчи партияларни ижро этган, сўнг кўплаб мамлакатларда ўз маҳоратини намойиш этган. Хозирги кунда А.Лиепа- “Кремлёвский балет” театрининг бадиий раҳбари ва бош балетмейстери. Андрис Лиепанинг отаси – машхур балет устаси Марис Лиепа номидаги Хайрия жамғармасига асос солган.