avatar
Куч
663.15
Рейтинг
+269.03

TDMR va Xoreografiya oliy maktabi i

Мақолалар

Xореография олий мактабида “Абадиий ўчмас ифтихоримиз” мавзусида давра суҳбати

Маданият ва маърифат
2017 йил 30 январь куни  марҳум Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов  ҳотирасига бағишлаб “Абадиий ўчмас ифтихоримиз” мавзусида олий мактаб талаба-ўқувчилари ўртасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда  Яккасарой тумани “Адолат” социал-демократик  партиясининг кенгаш раиси Т.Абдураҳмонова, “Ёшлар қаноти” кенгаш раиси Ў.Сунбоев ҳамда олий мактабнинг “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири М.Муродовалар  иштирок этдилар. 

Хореография олий мактабида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Шеърият мулкининг султонлари” номли адабий кеча

Маданият ва маърифат
Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам учрайди.  Чин инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган мутафаккир Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз.

“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактаби профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида
“ОДАМ САВДОСИ — ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди!
2016 йил 18 май куни соат 11-00 да Олий мактабда “ОДАМ САВДОСИ — ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходими Х.Эшов, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи З.Ғаффорова,

Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди

 
         Куни кеча Алишер Навоий номидаги  Ўзбекистон  Давлат академик катта театрида Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг хисобот концерти бўлиб ўтди.
         Хар йили “Халқаро рақс куни” арафасида хисобот концертини уюштириш Олий мактабнинг ижодий ходимлари ва талабалари учун яхши анъанага айланиб қолган. Сабаби шуки, мазкур  санъат байрамида бир йил мобайнида амалга оширилган  ижодий ютуқлар, миллий ва замонавий рақс сохасида сахналаштирилган янги асарлар мутахассисларга, рақс санъати иҳлосмандларига ва томошабинларга намойиш этилади.
         Анъанага кўра, бу йилги хисобот концерти ҳам икки қисмдан иборат бўлди.

“Сўз сеҳрининг султонлари” Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган адабий ва бадиий кеча

Шеърият ва адабиёт
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабида Алишер Навоий  таваллудининг  575 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг  533 йиллигига бағишланган “Сўз сеҳрининг султонлари” номли  адабий ва бадиий кеча ўтказилди.   
Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам учрайди.  Чин инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган мутафаккир Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз.
Бу юрак туғёнлари,  мана, орадан  беш ярим аср ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда. Она тилига муҳаббат, уни улуғлаш, беқиёс бойлиги ва

“Дунёда ўзбек рақсининг таровати”

Маънавият
Маданият ва маърифат
2015 йил 30 ноябрдан 3 декабргача ҳамда 8 декабрдан 11 декабргача Россия Федерацияси Санк-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “DANCE GENERATION” ва “DANCE OF THE WORLD”  номли “Хореография санъати” бўйича Халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 750 га яқин хореография санъатини намоён этиш учун иштирокчилар йиғилди. Мазкур мусобақада Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг иқтидорли талабаларидан бири бўлган 2 курс талабаси Кенжабаев Шерзод “Халқ рақси” йўналиши бўйича иштирок этиб икки номинацияда ҳам 1-ўринларни қўлга киритди.
Кенжабаев Шерзод ўзбек рақсларини дунёга танитиш мақсадида Бухоро рақси бўлган “Дашнобод” номли ҳамда ўзимизнинг миллий рақсимиз бўлган “Лаган” рақсини ижро этиб хаммани лол қолдирди.

02.09.2015

Маънавият
Маданият ва маърифат
“Инсонга наф келтириш – олий бахт”
2015 йил 27 август куни Ўзбек миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган “Бетакроримсан, ягонасан она ватаним — Ўзбекистоним” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан катта тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида юқори натижаларга эришган, намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаол бўлган талаба ва ўқувчилар касаба уюшмасининг стипендияси ва сертификати билан тақдирландилар.

Талабаларимиз “Bulgaria Open-2015” Халқаро болалар ва ёшлар ижодиёти кўрик-танлови ғолиби

Блог им. dtmrxom
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий  мактаби “Хореография санъати” факультетининг 1-босқич талабаси Мадраҳимова Дилором ҳамда 2-босқич талабаси Кенжебаев Шерзод 2015 йил 1-8 август кунлари  Болгария Республикасининг Несебьр ва Обзор шаҳрида “Art-Premium” ижодий бирлашмаси томондан ташкил этилган, Европанинг 8 дан ортиқ давлатлари вакиллари иштирок этган “Bulgaria Open-2015” Халқаро  болалар ва ёшлар ижодиёти кўрик-танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар.
 
Жумладан, Кенжабаев Шерзод энг юқори соврин бўлган “Гран-при” соҳибига айланди. Шу билан бирга Ўзбекистон миллий рақс маданиятини бутун дунёга тарғиб этганлиги учун Россия ва Болгария Халқ артисти Бедрос Киркоров томонидан қўшимча “Грант” билан тақдирланди.
 
Ушбу танловда “халқ рақси” йўналиши бўйича 1-ўринни Мадраҳимова Дилором қўлга киритиб диплом ва совринларга лойиқ деб топилди.

"Талабалик олтин даврим" мавзусидаги тадбир

Блог им. dtmrxom
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабалари иштирокида  “Олтин даврим” мавзусида тадбир ўтказилди 
2015 йил 21 май куни олий мактабнинг катта залида “Талабалик олтин даврим” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни истеъдодларини намойиш этишдан иборатдир.

Хореография Олий мактабида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тадбир ўтказилди

Блог им. dtmrxom
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди
 
2015 йил 8 май куни олий мактаб катта залида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда уруш қатнашчилари ва уруш орти меҳнат фаҳрийлари бўлган нуроний отахон ва онахонлар иштирокида “Сиз Ватан ардоғидасиз” мавзуида бир пиёла чой устида байрам тадбирини ташкил этилди.

Информационное сообщение

Блог им. dtmrxom
Институт искусствознания Академии наук Республики Узбекистан 27 октября 2015 года проводит Республиканскую научно-теоретическую конференцию на тему:«Искусство Узбекистана как часть мировой культуры: история и современность» 

Ахборот хабарномаси

Блог им. dtmrxom
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Санъатшунослик  институти ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси 2015 йил 27 октябрда «Ўзбекистан санъати дунё маданиятининг ажралмас қисми: тарих ва замонавийлик» мавзусида Республика илмий-назарийконференциясини ўтказади.

Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида фестивал ўтказилди!

Блог им. dtmrxom
Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида фестивал ўтказилиши муносабати билан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талаба-ўқувчиларининг Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси Ҳайкалтарошлик, Халқ амалий санъати, Архитектура муҳитлари дизайни, Ёшлар бирлашмаси, Амалий-декоратив санъат шўъбаларининг кўргазмаси ўтказилди.

2015 йилнинг 22 апрель куни соат 16:00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида фестивал доирасида Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси Ҳайкалтарошлик, Халқ амалий санъати, Архитектура муҳитлари дизайни, Ёшлар бирлашмаси, Амалий-декоратив санъат шўъбаларининг кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Олий мактабда умумхалқ байрами "Наврўзи олам" нишонланди

Блог им. dtmrxom
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабида “Наврўз умумхалқ байрами ўтказилди.

Неча минг йиллар давомида азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этиб, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган Наврўзнинг истиқлол йилларида ҳаётимиздаги ўрни ва моҳияти тобора ошиб бормоқда. Халқимиз учун табиат уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини юртимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида ҳар томонлама чуқур тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш эзгу, бир сўз билан айтганда, ҳаётий анъанага айланиб қолди.

Халқаро саҳнада ўзбек рақслари

Блог им. dtmrxom
Халқаро саҳнада ўзбек рақслари!

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8 январдаги “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги фармонига биноан ташкил этилган. Бугун олий ўқув юртида икки таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда. Уни битказган мутахассисларнинг кўпчилиги ҳозирда мамлакатимиз маданий масканлари ва ижодий-бадиий жамоаларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Олий мактабда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди!

Блог им. dtmrxom
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди!
2015 йил 26 март куни соат 14:00 да Олий мактабда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишлаб сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири мутахассислар томонидан  ташкил этилди.Тадбирни очиш учун сўз олий мактабнинг Маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Икрамходжаевга берилди. У тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди.
Шундан сўнг сўзга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-аҳлоқий ва тарбия ишлари бошқармаси бошлиғи М.Комилов чиқиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг  Консититуция, сайлов қонунлари ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган сайлов ҳуқуқлари давлат муҳофазасида эканлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотнинг тури ва ҳусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгалигини айтиб ўтди.
пқвсрвапепаравпрвапериапрвиапмапм

Хореография олий мактабида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди!

Блог им. dtmrxom

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқ-тарғибот органлари ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир


 


2015 йил 17 март куни соат 11:00 да Олий мактабда “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) ва бошқа шу каби диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этаётган салбий оқимлар” мавзусида мутахассислар томонидан  тадбир ташкил этилди. 


           Тадбирни очиш учун сўз олий мактабнинг Маънавий-аҳлоқий ва тарбия ишлари проректори Ф.Икрамходжаевга берилди. У тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди.  


Шундан сўнг сўзга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-аҳлоқий ва тарбия ишлари бошқармаси бошлиғи М.Комилов чиқиб, бугунги глобаллашув даврида ёшлар онгига таъсир қилувчи турли зарарли оқимлар ҳақида сўз юритиб, ушбу оқимларни ёшларга таъсир этишда, интернет орқали турли ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланаётганликлари ва бунинг натижасида дунёқараши тор бўлган ёшлар, бугунги фаровон ҳаётнинг қадрига етмай ушбу оқимлар тасирига тушиб қолаётганлигини таъкидлаб ўтди.



“Баҳор” ансамбили раққосаси ва санъат танқидчиси Нурхон Зунунова билан ўтказилган ижодий кеча

Блог им. dtmrxom

“Баҳор” ансамбили раққосаси ва санъат танқидчиси Нурхон Зунунова  билан ўтказилган ижодий кеча


2015 йил 9 март соат 10:00 да Олий мактаб Ахборот Ресурслар марказида талабалар учун санъат танқидчиси Нурхон Зунунова билан ижодий кеча ўтказилди. Тадбирни ТДМРХОМ проректори Ф.С.Икрамходжаев ҳамда Гуманитар фанлар кафедраси мудири М.Шукурова очиб берди. Ижодий кечада талабалар учун Зунунова Нурхон барча ўзбек миллий рақс усталари ва балетмейстерлар ҳаёти ижоди тўғрисида маълумотлар берди. Талабаларнинг ўз билим ва тажрибаларини янада мустаҳкамлашда бу каби учрашувларнинг аҳамияти жуда катта.



Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида 8 март Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тадбир

Блог им. dtmrxom

вақв


Юртимизда янгиланиш ва яшариш фасли – баҳор нафаси уриши билан, аёллар ҳар қачонгиданда кўпроқ қадрлана бошлайди.


 


Халқаро миқёсдаги кенг нишонланадиган хотин-қизлар куни юртимизнинг ҳар бир гўшасида, ўз аксини кўрсатади.


 


Фахр билан айтиш мумкинки, айни мустақиллик йилларидагина хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Унинг жамият ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини кучайтириш борасида берилаётган эътибор туфайли бугун юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида дадил одимлаётган аёллар сафи тобора  кенгаймоқда.